Жомеъ меъморий мажмуаси XIX аср охирида Муҳаммадалибой томонидан таниқли меъмор уста Исахон Муҳаммад Мусо ўғли лойиҳаси билан Фарғона водийси меъморчилик мактаби миллий анъаналари асосида бунёд этилган. Умумий майдони 2 гектардан ортиқ. Мажмуа тўртбурчак шаклда қурилган бўлиб, тўртта бурчагида гумбаз, ғарбий томонида хонақох, минора ва 50 та хонадан иборат. Илк бора 1990-1993 йилларда хонақоҳ тўлиқ таъмирланган. Мажмуа аввал диний таълим даргоҳи кейинчалик, бозор, уруш йилларида эса ахоли турар